РХДУ Ўзбекистондаги рус тили ва маданияти фестивалида қатнашди

Дата: 09:35, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – 11-13 октябрда Ўзбекистоннинг уч шаҳрида Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) делегацияси иштирокида Рус тили ва маданияти фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россотрудничество маълумотига кўра, унинг доирасида Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда рус тили педагоглари учун илмий-услубий семинар ўтказилди.

Семинарда ахборот-коммуникация ресурсларидан фойдаланган ҳолда рус тилини ўқитишнинг замонавий услублари кўриб чиқилди ва инновацион таълим услуби намуналари тақдим этилди.

 Фестиваль дастури рус тилини қўллаб қувватлаш, рус фани, маданияти ва таълимини оммалаштиришга қаратилган қатор тадбирларни ўзида бирлаштирди.

“Рус қўшиғи” ижрочилик конкурси, “Дўстона шаҳарлар”асфальт расмлари танлови, рус ошхонаси, фольклор ва милий кийимлари тақдимоти конкурснинг асосий тадбирларидан бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: