ҚРнинг қадоқлаш саноатида Қозоғистон макулатурасининг Ўзбекистонга контрабанда қилиниши оқибатида мураккабликлар юзага келиши прогноз қилинмоқда

Дата: 15:42, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – ҚРнинг қадоқлаш саноатида Қозоғистон макулатурасининг Ўзбекистонга контрабанда қилиниши оқибатида мураккабликлар юзага келиши прогноз қилинмоқда, деб хабар беради КазТАГ “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Масала бизнинг саноатимиз учун жуда нозик. Агар биз хом-ашё бўлса, заводларимиз тўлиқ қувват билан ишлайди, агар бундай назоратсиз экспорт янада давом этса, саноатимиз қийинчиликка учрайди. Ҳозир биз Бош вазирининг ўринбосари даражасида ЕОИИ доирасида Қозоғистондан макулатурани умуман экспорт қилишни таъқиқлаш бўйича тадбирлар ўтказмоқдамиз. Учинчи томон бўлган Ўзбекистон билан вазият бутунлай бошқача. Мен Давлат даромади қўмитаси билан янада яқиндан ишлашни истардим”, - деди “Қозоғистон қадоқловчилар уюшмаси раиси Батирбек Аубакиров.

Қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш бўлими бошқарувчи директори Арман Мамбетаев 2017 йилда Ўзбекистонга қоғоз чиқиндилари ноқонуний экспорти 2,4 минг тоннани ташкил қилганини айтиб ўтди.

“Ҳолбуки 2012-йилда ЕОИИ кенгаши қарорига кўра, ЕОИИ божхона ҳудудидан қоғозни олиб чиқиш ман қилинган”, деб таъкидлади А. Мамбетаев.

Саноат вакилларининг қайд этишича, вазият Ўзбекистоннинг олинган маклатурани қайта ишланган маҳсулотлар сифатида қайтиб олиб кирмаслиги билан янада оғирлашади. “Стратегик муҳим хом-ашё фақат шунчаки чиқиб кетмоқда”.

“Бумпром” МЧЎ, “В компанияси” ва “Қарағанда Целлюлоза қоғоз комбинати ”МЧЎ каби саноат ширкатлари ҳам вазиятдан ташвиш билдирмоқдалар. Умуман олганда, бу масала Қозоғистонда 12 та завод ишига таъсир қилади”, - дея изоҳ билдиришни қўмитада.

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари бўйича қўмитаси ушбу вазиятни назорат остида ушлаб туришганига ишонтиришди.

“Макулатура асосан Жанубий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларидан олиб чиқилмоқда. Божхона органлари барча ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда юкни тўхтатиш ҳуқуқига эга эмаслар”, - деб таъкидлади ДДҚ вакили учрашувда.

Шундай бўлсада, томонлар МВ ДДҚдан Ўзбекистон билан чегарада макулатура билан боғлиқ вазиятни кучайтиришни сўрадилар.

Сурат манбаи: http://infolom.su/musornyiy-udar-mezhdu-knr-i-ssha-razvorachivaetsya-torgovaya-voyna/

Янгилик билан ўртоқлашиш: