“Роҳат”, “Олтин қум”, “Бўстон”, “Дилором” пансионатлари Қирғизистон балансига ўтмоқда
Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Иссиқкўл вилоятидаги “Роҳат”, “Олтин қум”, “Бўстон”, “Дилором” ўзбек пансионатлари Қирғиз Республикаси балансига ўтмоқда, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Бунга доир тегишли қарор 2016 йил 4 апрелда ҚР бош вазири Темир Сариев томонидан имзоланди”, - деб хабар қилишди ҚР ҳукумати матбуот хизматида.
Агентликнинг эслатишича, бундан олдинроқ Қирғизистон балансига Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятларидаги қатор ижтимоий объектлар ўтган эди.