Роналду ўйин кўрсата олмади, Германия эса ҳар доимгидай, ютди

Дата: 16:07, 17-06-2014.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Португалиялк хужумчи Криштиану Роналду ўйин кўрсата олмади, шу сабабли Германия одатдагидай 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бразилиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи куни асосий учрашуви ортидан.
Голландия ва Испания термалари ўйинида бўлгани каби, бу ерда ҳам йирик ҳисоб қайд этилди. Бутун ўйинни Хуммельснинг якка голи ва Томас Мюллернинг хетт-трики ҳал қилди, дейиш мумкин.
Роналдучи? Деярли ҳеч нима қила олмади. Тўғри, у майдонда бўлди, анча югурди, жаримадан уришга ҳам ҳаракат қилди, лекин булардан биронта натижа чиқмади.
Одатдагидай, немислар қанотларга маҳкам туришди, рақибнинг асосий ўйинчисига йўл бермадилар ва бундай олганда жуда прагматик футбол ўйнадилар.
Биринчи уч гол биринчи таймда киритилди. Иккинчи тайм эса немислар устунлигида ўтди.
Португалияликлар авваламбор тактик жиҳатдан ютқаздилар. Улар асосий кучларини марказда жамладилар ва бу тактика иш бермади. Бундан фойдаланган немисларнинг бош мураббийи қанотларга зўр берди. Айни пайтда немис термасининг хужумлари жуда оддий қурилди: бир неча тўп узатиш ортидан тўп португал ўйинчилари оша жарима майдончасига Тони Кроос томонидан етказиб берилади.
Хуллас, португалияликлар бутун ўйин давомида ҳеч нима қила олмадилар, Роналду эса 90 минутдаги битта узоқдан зарбасини ҳисобга олмаганда, деярли ўйнай олмади. Немисларга қарши бунинг ўзи камлик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: