“Роснано” Ўзбекистонга сув тозалаш фильтрларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Дата: 16:16, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – “Роснано”га қарашли “РМ-Нанотех” компанияси Ўзбекистон бозорига сувни тозалаш бўйича инновацион технологиялар билан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Роснано” хабарига асосланган ҳолда.

Хусусан, “РМ-Нанотех” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Александр Варга ўзбек бозорига сувни тозалаш ускуналари етказиб берувчи бир неча инжиниринг компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган.

Ўзбек томони ҳам бунга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг конпанияси мутахассислари “РМ-Нанотех”нинг сувни тозаловчи инновацион мембраналари билан қизиқмоқдалар. Ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” ва “РМ-Нанотех” ушбу соҳада ҳамкорлик қилишга доир бошланғич меморандумни имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: