Россельхознадзор 59 тоннадан зиёд украин қуюлтирилган сутини Ўзбекистонга ўтказмади
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Россельхознадзор мутахассислари Смоленск божхона идораси билан ҳамкорликда “Смоленск-Сортировочный” станциясида 59 тоннадан зиёд украин қуюлтирилган сутини Ўзбекистонга ўтказмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Юк бир вагонда Ўзбекистонга йўлланган бўлган.
Муассасада таъкидлашларича, “Россия томони талабларига мувофиқ РФ ҳукумати томонидан тасдиқланган рўйхатига киритилган, Қозоғистон ва учинчи мамлакатларга йўлланган товарларни Беларус ҳудуди орқали транзит йўли билан ташиш таъқиқланади”.
Қайд этилишича, Украинадан транзит орқали МДҲ мамлакатлари, Осиё ва Кавказорти хўжалик субъектлари номига ташилаётган маҳсулотлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташқи чегаралари жойлашган айрим пунктлари орқали олиб киритилиши керак.
“Юк жўнатувчига қайтариб юборилди” – деб хабар беришди ОАВга Россельхознадзорнинг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бошқмасида.


