Россельхознадзор Украинадан Ўзбекистонга олиб кетилаётган 126 тонна қуруқ сутни ўтказмади

Дата: 17:44, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Россельхознадзор Украинадан Ўзбекистонга олиб кетилаётган 126 тонна қуруқ сутни ўтказмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассасанинг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бошқармасига асосланган ҳолда.

“Жорий йилнинг 19 майида “Брянск-Льговский” темир йўл ўтказиш пунктига Украинадан “Рошен” Винница сут заводи” ва “Житомир ёғ заводи” АЖ ишлаб чиқарилган 2 партия қуруқ ёғсизлантирилган сут етиб келди”, - дейилади муассаса хабарида.

Назорат чоғида бошқарма мутахассислари томонидан юкка тақдим этилган ветеринар гувоҳномалар тўлиқ зарурий маълумотларга эга эмаслиги ва қонунчилик талаблари бузилган ҳолда тўлдирилгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ветеринария давлат хизматининг юкни олиб киришга рухсатномадаги юкнинг мўлжалланишига доир талаб ҳам бузилган.

Қуруқ сут жўнатилган томонга қайтарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: