Россельхознадзор Ўзбекистон ва Қирғизистонга мўлжалланган 37 тонна украина парранда гўштини ўтказмади

Дата: 16:08, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Россельхознадзор Украинадан РФ орқали Ўзбекистон ва Қирғизистонга қоидабузилишлари билан олиб ўтилмоқчи бўлган 37 тонна парранда гўштини ўтказмади, дея хабар беради РИА Новости муассасанинг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бошқармасига асосланган ҳолда.

4 мартда на “Троебортное” кўптомонлама автомобиль пунктига укранинанинг “Птицекомплекс Днепровский” ва “Птицекомплекс Губин” МЧЖларида ишлаб чиқарилган икки партия парранда гўшти келтирилди.

“Умумий оғирлиги 37 тоннадан ошиқ бўлган юклар Ўзбекистон ва Қирғизистонга олиб кетилаётган бўлиб, украина давлат ветеринария хизматлари томонидан берилган хужжатлар билан расмийлаштирилган эди”, – дейилади муассаса хабарида.

Назорат пайтида Россельхознадзор ходимлари юкларга оид хужжатлар тўлиқ миқдорда зарур маълумотларга эга эмаслиги ва белгиланган талабларни бузиш билан тўлдирилганлигини аниқладилар.

Бундан ташқари, юк хужжатларида Ўзбекистон ветеринария хизматининг юкни олиб киришга рухсати йўқ бўлиб, қадоқларнинг бир қисмида ёрлиқлар мавжуд эмас эди.

Россельхознадзорнинг таъкидлашича, топилган қоидабузилишлар “юкларни уларни жўнатувчиларга қайтариб юбориш учун асос бўлди”.

Эслатиб ўтамизки, феврал охирида Россельхознадзор 65 тонна украин балиқ консерваларини ҳам Ўзбекистонга ўтказмаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: