Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 20 тоннадан ошиқ латвия соя шротини ўтказмади
Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 20 тоннадан ошиқ латвия соя шротини ўтказмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маълумотда айтилишича, Россельхознадзорнинг РФ давлат чегараси Твер ва Псков вилоятлари бошқармаси карантин фитосанитар назорати мутахассислари томонидан Себеж халқаро темир йўл пунктида Латвиядан Тошкентга олиб ўтилаётган ҳақиқий бўлмаган фитосанитар сертификатига эга 20,496 тонна соя шроти транзити таъқиқланган.
Карантинга тушган маҳсулот партияси олиб келинган ҳудудга қайтарилганлиги айтилмоқда.