Россия 2016 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган ҚК сони бўйича биринчи ўринга чиқди

Дата: 17:14, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Россия 2016 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган ҚК сони бўйича биринчи ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102таси Россия Федерацияси, 95таси Хитой Халқ Республикаси, 55таси Корея Республикаси, 35таси Буюк Британия, 33таси Қозоғистон Республикаси, 31таси Туркия Республикаси, 21таси Ҳиндистон Республикаси, 14таси Эрон Ислом Республикаси ва 10таси Озарбайжон резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди”, - деб таъкидлашди Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматида.

2016 йилда Ўзбекистон Республикасида чет эл капитали иштирокида жами 503та янги корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, 2017 йил 1 январ ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.

Ҳудудий кесимда корхоналарнинг 351таси Тошкент шаҳрига, 48таси Тошкент, 19таси Самарқанд, 18таси Андижон, 14таси Фарғона тўғри келади.

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237таси саноат, 88таси савдо, 42таси қурилиш, 25таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: