Россия АҚШ Шарқий Епропага оғир қуролларни жойлаштирса муносиб жавоб бериш билан таҳдид қилди

Дата: 13:08, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали генерали АҚШ Шарқий Европа ва Болтиқбўйига оғир қуролларни жойлаштирса ғарбий томондаги ҳарбий гуруҳни кучайтириши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Рейтер.

Интерфакс агентлиги Мудофаа вазирлиги бош инспекторлари бошқармаси мувофиқлаштирувчиси армия генерали Юрий Якубовнинг “Бу Пентагон ва НАТОнинг “совуқ уруш” давридан бери энг тажовускор қадами бўлган бўлар эди”, - деган сўзларини келтиради.

Айни пайтда Польша ва Литва Вашингтон билан ўз ҳудудларида оғир ҳарбий техник омборларини жойлаштириш ҳақида музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқладилар.

Ўз навбатида, Кремл вакили Дмитрий Песков Вашингтоннинг юқоридагилар ҳақида расмий бюёнотига доир ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди.

Гап шундаки, Россия ғарб ва НАТОнинг РФ ўз таъсир доираси деб биладиган собиқ ССРИ республикаларидаги таъсир ҳудудларига таҳдид қилишидан анчадан бери норози.

Якубовнинг сўзларига кўра, Москва ғарбий йўналишдаги ракета комплексларини жойлаштиришни тезлаштириб, Беларусдаги ҳарбийларини кўпайтиради. Маълумки, бу ерда РФнинг алоқа узели ва радиолокацион станцияси мавжуд.

“Калининград вилоятидаги ракета бригадаси янги “Искандер” ракета комплекслари билан тезкор равишда таъминланади. Беларусдаги умумқўшин гуруҳи ҳам сезиларли равишда ўзгартирилади ва ҳ.к.” , – деди Мудофаа вазирлиги амалдори.

Эслатиб ўтамизки, дам олиш кунлари америка амалдорлари АҚШ Шарқий Европа ва Болтиқбўйидаги собиқ совет республикаларида оғир ҳарбий техникаларни жойлаштиришни режалаштираётгани ва бу иш Россиянинг Украинадаги низога аралашувидан хавотирга тушган иттифоқчиларни кўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилиши ҳақида баён қилган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: