Россия авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага рейсларни йўлга қўяди

Дата: 15:39, 28-11-2018.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – “ИрАэро” Россия авиакомпанияси 18 декабрдан бошлаб қишги жадвал доирасида Иркутск-Фарғона-Иркутск йўналиши бўйлаб рейсларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, парвозлар ҳафтасига бир марта – сешанба кунлари бажарилади. 2018 йилнинг 18 декабридан 2019 йилнинг 26 мартигача парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

РД-251: Иркутск (учиш 08.50) – Фарғона (қўниш 09.30),

РД-252: Фарғона (учиш 10.30) – Иркутск (қўниш 17.10).

Барча аэропортлар учун маҳаллий вақт кўрсатилган.

Қайд этилишича, рейслар россиянинг Superjet100 самолётларида бажарилади. Парвоз 3 соат 40 дақиқа давм этади. Чипталар баҳоси –15550 рублдан бошлаб (≈1932739 сўм).

Сурат манбаи: http://www.trn-news.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: