Россия авиакомпанияси янги Москва-Самарқанд рейсини очди

Дата: 15:14, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Москва-Самарқанд маршрути бўйича янги доимий рейсларни йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпаниянинг расмий сайтига асосланган ҳолда.

Россия пойтахтидан қадим Самарқандга биринчи учиш душанба, 27 октябр куни амалга оширилди. Рейсга жами 200 ошиқ киши чиқди.

Авиакомпания Москвадан Самарқандга ва орқага қайтиш рйсларини душанба кунлари Airbus лайнерларида амалга оширади.

Эслатиб ўтамизки, Самарқанд дунёдаги энг кўҳна шаҳарлардан бири бўлиб, илгари Амир Темур империясининг пойтахти бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: