Россия банки Тошкентда транспортни ривожлантиришга $100 млн ажратади
Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Внешэкономбанки (ВEБ) Тошкентда транспортни ривожлантиришга $100 млн ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳамкорлик тўғрисидаги битим Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Внешеcономбанк, “ВEБ-Лизинг” ОАЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида имзоланди.
“Ҳужжатга мувофиқ, томонлар россия техника, ускуналари ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда Тошкентда йўл ҳаракатини ташкил қилиш, шаҳар транспорт ва йўл хўжалигини модернизация қилиш дастурларини молиялаштиришда $100 млнга тенг узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятидалар”, - дейилади Россия банки хабарида.
Таъкидланишича, томонларнинг фикрига кўра, бугунги келишувнинг имзоланиши – Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли кун тартибининг бир қисми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” (ВЭБ) давлат корпорацияси 2007 йилда СССР Внешэкономбанки базасида ташкил этилган. Банкнинг вазифалари – Россия иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификациялаш, инвестицияларни рағбатлантиришдан иборат.
Сурат манбаи: https://news.rambler.ru