Россия божхонаси Ўзбекистон ва Афғонистонга тахта контрабандасини тўхтатди

Дата: 17:37, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Россия божхонаси Ўзбекистон ва Афғонистонга тахта контрабандасини тўхтатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Сибир оператив божхонасига асосланган ҳолда.

Бунга доир иш РФ ЖК 226 моддаси 1 қисми бўйича (Йирик ҳажмдаги стратегик муҳим ресурслар контрабандасини ташкил қилиш) қўзғатилган.

“Камёб навдаги тахта материалларини Божхона иттифоқи чегарасидан қалбаки хужжатлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний олиб ўтиш факти Сибир оператив божхонаси томонидан Россия ФХХБ Новосибирск вилояти бўйича бўлими ўтказган оператив қидирув тадбирлари доирасида аниқланди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Афғонистонга экспорт қилинаётган тахта материаллари Хакас божхонаси постида декларация қилинган.

Моллар божхона расмийлаштирувида инспекторларга “2,5 минг кубометр қурилиш ишлари учун ишлатиладиган қарағай дарахтидан кесилган тахталар” сифатида қалбаки хужжатлар билан тақдим этилган.

Ноқонуний олиб кетилаётган тахта материалларининг қиймати 10,6 млн рублдан зиёдни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: