Россия чегарачилари Ўзбекистоннинг уч фуқаросини қўлга олдилар

Дата: 16:14, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Россия ФХХ Белгород ва Воронеж вилоятлари бўйича Чегара бошқармасининг ходимлари Белгороднинг Шебекин тумани “Новая Таволжанка” қишлоғи атрофида Ўзбекистоннинг уч фуқаросини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 CA-NEWS маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида битта аёл ва уларга ҳамроҳлик қилган Украина фуқароси бор. Ушланганлар чегарани ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтгани таъкидланмоқда. Ўзбекистон фуқаролари уларга РФ ўтиш таъқиқланганлигини билганлари ҳолда Москвага бориш ва у ерда ишга жойлашиш йўлларини қидирганлар. Шахси кўрсатилмаган ватандошлари қўлга олинганларга 3 минг шартли белги эвазига ёрдам беришни таклиф қилган. Улар 1996 йилда Харьков вилоятидаги Волчанск шаҳрида туғилган Украина фуқароси билан учрашганлар. У 9 минг рубл эвазига ўзбекистонликларни Украина ҳудудидан Россияга белгиланган ўтиш пунктларидан ташқарида жойдан ўтказишга ваъда қилган.

 Текширув олиб борилмоқда. Қўлга олинганлар қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: