Россия элчихонаси ўзбек ёшларини конкурсда қатнашишга таклиф қилди

Дата: 16:15, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси рус тилида ёзувчи ёшларни “Рус нутқи” халқаро адабий танловида қатнашиш имконияти ҳақида маълумот тарқатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчихонанинг хабар беришича, конкурс МДҲ мамлакатлари ва яқин хорижда истиқомат қилувчи ёш ижодкорларга мўлжалланган.

Конкурсга жорий йилнинг 1 февралидан 1 октябрига қадар рус тилида ёзилган бадиий асарлар (романлар, қиссалар, ҳикоялар, шеърлар) қабул қилинади. Биринчи уч ўринни олган ижодкорлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ғолиблар, шунингдек, октябрда А. С. Пушкин номидаги Давлат музейида бўлиб ўтадиган танлов якунларини сарҳисоб қилиш маросимига таклиф этиладилар.

Эслатиб ўтамизки, МДҲ мамлакатлари ва яқин хорижда истиқомат қилувчи ёш шоир ва ёзувчилар конкурси Россияда Адабиёт йили доирасида ўтказилмоқда. Танлов Россия Жамоатчилик палатаси томонидан “Россия тинчлик жамғармаси” Халқаро жамоатчилик жамғармаси билан бирга “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ахборот кўмагида ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: