Россия ФВВ самолёти Суриядан яна уч Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди

Дата: 16:27, 29-05-2015.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Бугун кечаси москванинг Домодедово аэропортида Россия ФВВ Латакиядан учиб келган Ил-76 самолёти қўнди. У Суриядан яна уч Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия ФВВ расмий сайтидаги хабарда айтилишича, самолёт бортида Россия, МДҲ ва Суриянинг ушбу яқин шарқ мамлакатини бу ерда ҳарбий ҳаракатлар фаоллашиши муносабати билан тарк этишни истаган жами 84 фуқаро бўлган. Ўзбекистон фуқароларидан ташқари самолётда 66 Россия фуқароси, 7 Беларусь фуқароси, 4 Украина фуқароси, 4 Сурия фуқароси, шу жумладан, 34 болалар бўлган.

Эслатиб ўтамизки, бундан бир кун олдин Раменскийдан Латакияга рейс билан ҳаво кемаси ёрдамида Сурияга 21,5 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам олиб борилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: