Россия иқтисодиётидаги вазият Тожикистон фойдасига эмас
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Россия иқтисодиётидаги вазият Тожикистон фойдасига эмас, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Ҳозирда Россия иқтисодиётидаги вазият Тожикистон фойдасига эмас. Агар бир йил олдин РФда бир неча миллион республика фуқароси ишлаган бўлса, ҳозирда 500 минг атрофида ишламоқда. Бу Тожикистондаги вазиятни белгиловчи омиллардан бири”, - деди “МИР 24” телеканали эфирида жаҳон сиёсати, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасидаги етакчи олимлардан бири Александр Гусев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россияда миллион атрофида Тожикистон фуқаролари меҳнат қилмоқда. Уларнинг пул ўтказмалари эса республика ЯИМнинг 40% ($3,5 млрд) атрофидасини ташкил қилади.
“РФнинг Тожикистон билан савдо-иқтисодий муносабатлари кейинги йилларда тахминан 25-30% қисқарди, мамлакат ЯИМ ҳажми эса 6% пасайди. Буларнинг бари Тожикистон иқтисодиёти қийин пайтларни бошидан ўтказаётганлигидан дарак беради”, - деб таъкидлади А.Гусев.
Маълумот ўрнида, яқинда Тожикистон президенти Тожикистон Миллий банки раҳбариятини тўлиқ ишдан бўшатди.
Эслатиб ўтамизки. Тожикистонда 2015 йил бошидан бери миллий валюта – сомоний курси 20% зиёдга тушиб кетди. ТР Миллий банки кўрсатмасига кўра мамлакатда хусусий валюта алмаштириш пунктлари иши тўхтатилди. Айни пайтда иккинчи босқичдаги банкларда рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг валюта алмаштириш пунктларининг тахминан 60% яна қайта ишга тушган.