Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Тошкентга келмоқда
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 22-декабр куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси аъзолари ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турли даражадаги Ўзбекистон-Россия келишувларини ва мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини амалий татбиқ этиш доирасида икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари вакиллари томонидан балиқчилик ва сувга боғлиқ маҳсулотлар етиштириш соҳаларида истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Россия делегациясига қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громико бошчилик қилади.
Сурат манбаи: http://meatinfo.ru/news/evgeniy-gromiko-apk-pribavit-2-po-itogam-goda-352761