Россия компаниялари GTL заводини қуришда иштирок этади

Дата: 15:04, 04-10-2017.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Россия компаниялари Ўзбекистонда синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш заводини қуришда қатнашишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Экспорт Маркази бош директори Петер Фрадковнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Биз Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган тозаланган метан асосида GTL заводини қуриш лойиҳаси доирасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Россиянинг завод қурилиши иштироки $300 млндан ортиқ бўлиб, суғурта қопламаси ва бевосита кредит иштирокини ҳам ичига олади. “Газпромбанк” ҳам ушбу лойиҳадан манфаатдор. Россиянинг “Криёгенмаш” компанияси пудратчи бўлади. Бу Корея ва Хитой томонларини ўз ичига олган йирик халқаро лойиҳадир”, - деб таъкидлади у.

Янги заводда йилига 3,6 млрд кубометр табиий газни қайта ишлаш ва Евро-5 стандартига жавоб берадиган 1,5 млн тонна синтетик ёқилғини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Улардан 743 минг тоннаси дизел ёқилғиси, 311 минг тоннаси авиация керосини, 431 минг тоннаси нафта ва 21 минг тоннаси суюлтирилган газ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: