Россия компанияси Тошкентдаги болалар боқчаларининг ошхоналарини таъмирлашга $420 минг сармоя киритади

Дата: 11:29, 06-02-2019.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Россиянинг “Кейтеринбург” компанияси Тошкентдаги болалар боқчаларининг ошхоналарини таъмирлаш ва жиҳозлашга $420 минг сармоя киритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва PRO ширкатлар гуруҳининг аъзоси “Кейтеринбург” компанияси ўртасида аутсорсинг орқали мактабгача таълимга (Тошкентдаги 50 та болалар боғчалари учун – ЎзТАГ) муассаслари учун умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани маълумот сифатида эътиборга олинсин. Келишув “Кейтеринбург” компанияси томонидан юқорида тилга олинган мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бирига ошхоналарини таъмирлаш учун ўртача $8400 инвестиция қилиш ва уларни энергия тежамкор ошхона ускуналари билан жиҳозлашни кўзда тутади”, - дейилади Вазирлар Маҳкамасининг Қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган “Аутсорсинг услубида мактабгача таълим муассасалари учун умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори лойиҳасида.

Шунингдек, лойиҳа билан компания томонидан Ўзбекистонда умумий овқатланиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ва аутсорсинг шартлари асосида Тошкентнинг 50 та болалар боғчасида овқатланиш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилмоқда. Келажакда уларнинг сони мамлакатнинг Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятлари ҳисобига кўпайиши мумкин. Боқчаларда ишловчи ошхона ходимлари ҚК штатига қабул қилиниши орқали янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, болалар боқчаларидаги таомлар қиймати Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган овқатланиш бўйича барча меъёрларга ҳам амал қилинади.

Сурат манбаи: http://www.uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: