Россия компанияси “Ўзбеккўмир” акцияларини ишончли бошқарувга олди

Дата: 15:51, 25-12-2018.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Россиянинг “ПрогрессГорТех” МЧЖнинг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав капиталидаги 45% миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бунга доир қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган.

“ПрогрессГорТех” кўмир корхонасини бошқариш учун мамлакатда шўъба корхонаси ташкил этилмоқда. Ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” акционерлик жамияти шаклини сақлаб қолади”, - дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ “Ўзбеккўмир” АЖ 2017 йил июлда “Ўзбекистон темир йўллари” АК таркибига ўтган.

 

Сурат манбаи: https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: