Россия корхоналари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Тиббий ускуналар ва воситалар ишлаб чиқариш соҳасидаги Россия корхоналари делегацияси Ўзбекистонга бизнес мақсадларида ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Компаниялар “Ўзфармсаноат” АК, “Ўзмедэкспорт” РТИК, “Ўзтибтехника” МЧЖ, “Дори-Дармон” АК, Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси вакиллари билан музокаралар ўтказдилар”, - деб таъкидлашди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Ташриф якунлари бўйича россия ва ўзбек бизнес ҳамкорлари орасида ҳамкорлик қилишга доир келишувлар тузилди. Хусусан, россиянинг “Биолит” компанияси “Ўзфармсаноат” АК ва “Бурда” Косметология ва визаж уйи билан ҳамкорлик келишуви имзолади.