Россия Марказий Осиё мамлакатларига $6,7 млрд миқдорда ёрдам кўрсатди

Дата: 22:55, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 2008-2015 йилларда Россия Марказий Осиё мамлакатларига $6,7 млрд миқдорда ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган хабарда маълум қилинади.

Иккитомонлама беғараз молия кўмаги $4 млрдни, БМТ линияси бўйича ёрдам $570 млнни, Жаҳон банки линияси ва бошқалар бўйича кўмак $1,3 млрддан зиёдни, ЕОИИ линияси бўйича $592 млндан ортиқни ташкил қилди.

Россия олий таълим муассасаларида 150 минг Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари таълим олмоқда. Улардан 46 минги давлат бюджети ҳисобига ўқимоқда ( йилига $100 млн атрофида).

Марказий Осиё мамлакатларига ўнлаб тона мулк ва транспорт воситалари топширилган, Россия олдидаги қарздорликдан кечилмоқда, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам соҳаларида кўмак берилмоқда, 100 мингдан зиёд уй хўжаликларига юзлаб тонна озиқ овқат ва уруғлар етказиб берилган.

Марказий Осиё мамлакатларида 6,6 мингдан ортиқ россия ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: