Россия МДҲ мамлакатлари билан давлат чегараларини қўриқлаш ҳақида келишув имзоламоқчи

Дата: 09:25, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Россия МДҲ мамлакатлари билан МДҲ аъзо давлатлар ташқи чегараларидаги ҳавфларга тез жавоб бериш бериш учун чегара муассасаларининг қўшма мутахассислар гуруҳларини шакллантириш ва қўллаш тўғрисида келишув тузиш ниятида. Бу ҳақидаги тегишли хужжат РФ ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида жойлаштирилган. Келишув лойиҳаси РФ ҳукумати томонидан маъқулланган ва кўриб чиқиш учун мамлакат президентига йўлланади.
Хужжат шартнома томонлари ташқи чегараларида ҳавфсизликни таъминлашга ёрдам бериш мақсадида қўшма экспертлар гуруҳларини ташкил этиш ва чегаралардаги вазият ҳақида маълумот йиғишни кўзда тутади.
Келишув Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Россия ва Украина томонидан имзоланиши кутилмоқда.
Экспертларнинг сафар ҳаражатлари гуруҳ таркибига экспертларини йўллаган томонлар зиммасида бўлади, уларни кўмак сўраган тараф жойлаштиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: