Россия Миллий филармония оркестри Тошкентда чиқиш қилади

Дата: 16:11, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 26 апрелда Тошкентдаги “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кеча Ўзбекистон ва Россия Федерацияси муваффақиятли ҳамкорлигининг яна бир исботи бўлади. Москванинг етакчи опера театрларининг солистлари Анна Аглатова (сопрано) ва Василий Ладюк (баритон), шунингдек, Ўзбекистон Халқ артисти Рамиз Усмонов (тенор) бир саҳнага йиғиладилар.

“Концерт Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматларининг маданий-гуманитар Ҳамкорлик дастури доирасида, шунингдек, Ўзбекистон маданият вазирлиги ва Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси кўмагида томошабинларни етакчи россия театрларининг санъати билан таништириш мақсадларида ташкил этилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият вазирлигида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: