Россия нефт ва газ давлат университети филиалига қабул квоталари қисқарди

Дата: 17:10, 23-06-2014.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ - Россия нефт ва газ давлат университети филиалига қабул квоталари қисқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Эндиликда бу ерда 2014/2015 ўқув йили учун 135 киши ўқишга олинади (2013/2014 йилда – 140).
Қисқартиш “Газ, газконденсат ва ер ости омборларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш” йўналиши бўйича ўқишга қабул озайтирилганлиги ҳисобига содир бўлди.
Шу билан бирга, қолган йўналишлар бўйича қабул сонлари ўтган йилги даражага тўғри келади.
Хужжатга мувофиқ, “Газ, газконденсат ва ер ости омборларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш” йўналишига ўқишга қабул қилинган 35 кишидан 10 кишининг (ўтган йили – 15 киши) ўқиши “Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани” ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: