Россия ОТМ Тошкентда математика бўйича олимпиада босқичини ўтказади
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 28 мартда пойтахтдаги Россия фан ва маданият марказида математика бўйича “45 параллель” олимпиадасининг босқичи ўтказилади. У Шимолий-Кавказ федерал университети (ШКФУ, Россия) томонидан ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия фан ва маданият марказидан хабар беришларича, олимпиада босқичи ғолиблари ШКФУга киришда қўшимча 5 баллга эга бўладилар.
Мазкур босқичда қатнашишга “45 параллель” олимпиадасининг биринчи босқичидан мувафақиятли ўтган ва Ўзбекистондан бошқа Россия ОТМ томонидан ўтказилган математика бўйича олимпиада иштирокчилар таклиф этилади.
Шунингдек, унда Ўзбекистон ОТМ томонидан ўтказилган бошқа математика олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари ҳам қатнашишлари мумкин (диплом, сертификат ва ёрликлар нусхалари билан бирга).