Россия ОТМ Ўзбекистонлик абитуриентлар учун 150 квота ажратди
Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Россия ОТМ Ўзбекистолик абитуриентлар учун 150 квота ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россотрудничество раҳбари Любовь Глебовага асосланган ҳолда.
“Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси анъанавий равишда жуда кўплаб ариза топширади. Масалан, Тожикистонда 342 ўринга 5702 ариза топширилган, Ўзбекистонда эса 150 ўринга 4 мингдан зиёд киши даъвогарлик қилмоқда”, - деди Л.Глебова “Известия” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, энг кўп ўринлар Вьетнам (855), Хитой (830), Украинага (600) ажратилган. Африка мамлакатларининг квоталари катта эмас. Хусусан, Тунис учун 10 квота белгиланган бўлиб, унга деярли 2 минг киши даъво қилмоқда.
Шунингдек, у Ғарбий яримшар мамлакатлари учун ҳам квоталар пастлигини таъкидлади. Масалан, Гаитида 3 квота бўлиб, унга 1248 киши даъвогар.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ОТМга 663298 абитуриентлар хужжат топширган бўлиб, бакалавриатга давлат квотаси 57647тага тенг. Шу сабабли ҳам мамлакат бўйича бир ўринга конкурс 11,51 ташкил қилди.