Россия президенти Адлия вазирлигига Ўзбекистон билан маҳкумларни топшириш тўғрисида шартнома имзолашни топширди

Дата: 16:57, 03-05-2016.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига Ўзбекистон билан маҳкумларни топшириш тўғрисида шартнома имзолашни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳуқуқий маълумотлар расмий порталидаги буйруққа асосланган ҳолда.

  “Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни топшириш тўғрисидаги шартнома имзолаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин”, - дейилади хужжатда.

“Адлия вазирлигига, мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларни киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш топширилсин”, - деб хулоса қилинади хужжат матнида.

Сиёсий янгиликлар федерал агентлигининг (ФАПnews) таъкидлашича, россия  турмаларида 7 минг атрофида Ўзбекистон фуқаролари бор, улар кўп ҳолларда наркотиклар савдосига алоқадорлик учун жазо ўтамоқда.

“РФ Жазони ўташ федерал хизмати Академияси маълумотларига кўра, россия турмаларида 28,5 минг атрофида хорижий махбуслар мавжуд. Уларнинг деярли 8 минги –Тожикистон фуқаролари. Иккинчи ўринда ўзбекистонлик махбуслар (7 минг атрофида). Кўп ҳолларда улар наркотиклар савдосига алоқадорлик учун жазога ҳукм қилинган”, -дейилади ФАПnews хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: