Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди

Дата: 12:42, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Бугун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.

Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Қисқа мулоқотдан сўнг Россия делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ислом Каримов ва Владимир Путин учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф якунида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: