Россия сабзовотлар бозорининг бир қисмини Туркия ўрнига Ўзбекистон эгаллаши мумкин
Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Россия Туркиядан олиб келинадиган сабзовот ва мевалардан вос кечса, бўшаган бозорнинг бир қисмини Ўзбекистон эгаллаши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Туркия россиянинг Су-24 бомбаловчисини уриб туширганидан кейин Москва туркиядан келтирилаётган озиқ-овқатлар устидан кучайтирилган назорат жорий этмоқда ва чегара ва ишлаб чиқариш жойида қўшимча текширишлар ўтказади. Бу ҳақида РФ қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Бундан олдинроқ эса, россиялик вазир Россиянинг турк сабзовот ва мевалардан вос кечиши Россия қишлоқ хўжалик бозорида акс этмаслигини маълум қилган эди.
“Турк сабзовот ва мевалари Россия бозорида 20% улушга эга, бундан ташқари, Туркиядан барча цитрусли меваларнинг чораги келтирилади. Бўшаган жойни Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Марокко ва Исроил эгаллайди, цитруслилар бўйича ЖАР ва Аргентина олади”, - деб аниқлаштирди А.Ткачев.