“Россия сегодня” ўзбек тилида лойиҳани йўлга қўйиши мумкин

Дата: 17:19, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Жорий ойда “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги асосида ўнлаб хорижий тиллардаги сайтларни ўзида бирлаштирувчи янги медиа-лойиҳа йўлга қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ).

Эшиттиришлар 45 тилда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам ишга туширилади.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, янги лойиҳанинг ишчи номи “Спутник”, тарқалиш ҳудуди эса Россия ва хорижий давлатлар. Бундан ташқари, “Спутник” “Россия сегодня” таркибига кирувчи “Голос России” радиокомпанияси базасида ҳам эфирга чиқади.

Янги лойиҳа 10 ноябрда тақдим этилиши кутилмоқда. Бунинг учун расмий шахслар, россия ва хорижий компаниялар раҳбарлари учун махсус тақдимот ташкил этилиб, уни “России сегодня”нинг бош директори Дмитрий Киселев ва Russia Today телеканалининг бош муҳаррири Маргарита Симоньян олиб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: