Россия сенаторлари Ўзбекистоннинг эркин савдо ҳудудига қўшилишини маъқулладилар

Дата: 11:22, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Россия Федерация кенгаши “Томонлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани қўллаш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни ратификация қилди, дея хабар беради Подробно.уз.
Ўзбекистон МДҲ Эркин савдо ҳудуди шартномасининг тўққизинчи аъзоси бўлади. Ушбу шартнома эркин савдо ҳудудининг самарали фаолият юритиши, товарларнинг эркин ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш ва жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдо тизимига интеграция қилиш мақсадларида тузилган.
8 МДҲ мамлакати томонидан имзоланган хужжат Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украинада кучга кирди. Қирғизистон ва Тожикистон уни ҳали ратификация қилгани йўқ.
Ушбу хужжат Ўзбекистонга МДҲ доирасида ҳамкорликка фаолроқ киритиш, шунингдек, Божхона иттифоқига аъзо мамлакатлар билан савдо режимларини унификация қилишга имкон беради. Протокол Божхона иттифоқи ва Ўзбекистон орасида ўзаро савдода импорт божларини қўлламасликни кўзда тутади.
Бундан ташқари, шартнома қоидалари Ўзбекистон ва унинг томонлари орасида бир қатор шартларни ҳисобга олган ҳолда қўлланади. Мисол учун, 2020 йилнинг 31 декабри ёки Ўзбекистон БСТга аъзо бўлгунга қадар (қайси бири олдин юз беришига боғлиқ ҳолда) Ўзбекистон ва шартнома томонлари ўзаро савдода Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувнинг 3 моддасига мувофиқ миллий режим бериш мажбуриятидан озод қилинадилар. Шунингдек, баҳсли масалаларни иккитомонлама музокалар орқали ҳал қилиш тартиби ҳам сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон парламентининг ҳар икки палатаси қонунни ўтган йил охирида маъқуллаган. Мамлакат Президенти Ислом Каримов уни 2013 йил 27 декабрда имзолаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: