Россия ШҲТ раислигида уни кенгайтиришга диққатни қаратади – РФнинг Ўзбекистондаги элчиси

Дата: 14:41, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда Россиянинг 2014-2015 йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги (ШҲТ) раислигига бағишланган “доира суҳбати” бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ўз чиқишида россия томони ўз раислигида ШҲТ янада мустаҳкамлаш ва жипслаштириш, унинг халқаро нуфузини кучайтириш, савдо-иқтисоидий, инвестицион, илмий-техникавий, маданий ва таълим салоҳиятини ривожлантириш учун ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди.

“ШҲТ келажаги нуқтаи-назаридан душанбе саммитидаги муҳим иш ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан ШҲТга аъзолик мақоми олишга ариза топширган мамлакатларнинг мажбуриятларига доир Меморандум ва ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартиби тўғрисидаги хужжатларнинг тасдиқланиши бўлди. Агар оддий қилиб тушунтирсак, бу ташкилотни кенгайтиришга доир хужжатлардир. Уларнинг маъқулланиши билан Ташкилотга янги аъзолар қабул қилиш учун зарур қонуний асос шакклантирилиб бўлди. Ушбу масала бугунда долзарб. Россия ШҲТнинг кенгайиши Ташкилот манфаатларига мос деб ҳисоблайди ва биз раислик баробарида шу йўналишда фаол ҳаракат қиламиз. Аммо, бир нарсани таъкидлашни истар эдим: барча қарорлар ҳар томонлама ўйлаб кўрилиб, консенсус асосида қабул қилинади”, – деди Россия элчиси.

Янгилик билан ўртоқлашиш: