“Россия темир йўллари” Ўзбекистонга кетувчи йўловчиларга 25-45% чегирмалар беради

Дата: 13:37, 23-09-2015.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – “Россия темир йўллари” ОАЖ Ўзбекистонга кетишни истаган йўловчиларга 25-45% чегирмалар беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг сентябридан бошлаб йўловчилар Россия ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри қатновчи поездлар, шунингдек, уларга уланган прицепли вагонларга чипталарни 45% чегирмалар билан олишлари мумкин”, - дейилади компания хабарида.

Россиядан жўнаётган поездларга чегирмалар 2015 йилнинг 1-24 декабри орасида қўлланади. Чегирма ва устамалар Россия ва Ўзбекистон темир йўллари ҳудудлари қисмида тарифнинг чипта қисмига, шунингдек, “Федерал пассажир компанияси” ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поездлари плацкартлари қисмида қўлланилиши аниқлаштирилган.

Уларнинг миқдори вагон туридан келиб чиқиб, 25%дан 45%гача атрофидани ташкил қилади.

Хусусан, СВ купе вагони чипталарига чегирмалар агар чипта поезд жўнашига 45-31 кун олдин сотилса 45% ташкил этади. Агар чипта жўнаш муддатидан 6-30 кун олдин чипта сотиб олинса, чегирма миқдори 35% тенг бўлади.

Плацкарт вагонга чипта олинганда агар чипта поезд жўнашига 45-31 кун олдин сотилса максимал чегирма 35% ташкил этади. Агар чипта жўнаш муддатидан 6-30 кун олдин чипта сотиб олинса, чегирма миқдори 25% тенг бўлади.

Чипталар поезд жўнашидан 5 кун олдин сотиб олинса, 5% миқдорда устама қўйилади.

Чегирма ва устамалар бир мамлакат ҳудудида ҳаракатланувчи поездларга чипталар расмийлаштиришда ҳамда йўловчилар гуруҳларига нисбатан қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамизки, бир оз олдин ЎзТАГ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ҳам ана шу каби чегирмалар жорий этилгани ҳақида маълум қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: