Россия терма жамоаси биринчи таймда гол ўтказиб юбормаса, Жанубий Кореяни жисмонан эзиши мумкин

Дата: 05:56, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ҳозирнинг ўзиданоқ россияликлар корейсларни жисмонан эзиб қўйишлари мумкинлигини катта эҳтимол билан тахмин қилиш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Нима қилганда ҳам россияликларда ғалаба эҳтимоли юқорироқ. Букмекерлар ҳам худди шуни айтмоқдалар. Улар Россиянинг ғалабасига 1,85, дурангга 3,60 ва Жанубий Корея ғалабасига 5,0 бермоқдалар.
Лекин ўйин Эрон ва Нигерия термалари ўртасида бўлгани каби жуда зерикарли кечиши ҳам мумкин. Ливерпуллик Мозес, лондонлик Оби Микел ва армиячилар сафидаги Мусадан ажойиб ўйин кутганим йўқ. Эрон терма жамоасидан эса деярли ҳеч нима кутганим йўқ, чунки бу жамоа ҳар қандай мусобақаларнинг энг зерикарли жамоаларидан бири ва шундай бўлиб қолади.
Лекин натижада ўйин нигерияликларнинг қандайдир ғалати ёзилган сценарийси асосида ривожланди. Тўп узатишда кўплаб хатолар, дарвоза томон тушунарсиз зарбалар ва футбол интеллектининг деярли умуман йўқлиги – бу ўйинни ана шундай таърифлаган бўлар эдим.
Айни пайтда нигерияликлар ўйинда жисмонан кучли жамоа сифатида таассурот қолдирди.
Менимча, Россия ва Жанубий Корея ўйинида ҳам худди ана шундай натижа кузатилади. Эронликлар (ўртача ёшлари 28 ёш ва 179 кун) ҳар доимгидай жуда секин ҳаракат қилишди. Эронликлардан фарқли равишда корейслар (26 ёш ва 71 кун) тез ўйнашади, ифқтидорлари ҳам жойида. Россияликлар эса (27 ёш ва 35 кун) унча тезкор эмас, лекин шунга қарамай узоқ масофаларга анча яхши чидайдилар.
Ҳамиша жаҳон чемпионатларида бўлгани каби биринчи ўринга тактик саводлик, жисмонан бақувватлик ва мустаҳкам ирода чиқади. Ва бу ўйинда қанча кўп вакт тўп киритилмаса, Россия термасида Корея термасини эзишга шунча кўп имконият бўлади. Агар биринчи таймда корейслар биринчи гол уришса, россияликларнинг вазиятдан чиқишлари қийин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: