Россия тиббиёт ассоциацияси Ўзбекистон президентидан унинг ташаббусини қўллаб-қувватлашни сўрамоқда

Дата: 13:21, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Россия тиббиёт ассоциацияси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига 2015 йил 16 мартда ёзган 47 сонли хатида ташкилотнинг Афғонистон Ислом Республикаси билан Халқаро ҳамкорлик бўйича гуманитар қўмита мустақил жамоатчилик ҳаракатига бирлашишга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашни сўрамоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шифокорларнинг биргаликдаги овози эшитилади, чунки уларга ишонч юқори ва уларнинг одамларга таъсири катта. Бизнинг биргаликдаги ҳаркатларимиз эса инсонлар изтиробларини енгиллаштириш ва кўплаб ҳаётларни қутқаришга имкон беради”, - дейилади хатда.

Хат муаллифларнинг фикрига кўра, “Халқаро ҳамжамият учун Афғонистонни барқарор тинч давлатга айлантириш стратегик мақсадга айланаши зарур”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: