Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифини бир кунга кечиктирди

Дата: 12:46, 15-07-2015.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифини бир кунга - 14июлдан 15 июлга кўчирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан олдинроқ ўзбек ташқи сиёсий муассасаси Лавров Ўзбекистонга 14 июлда келиши ҳақида маълум қилган эди. Ташриф кечиктирганлиги Эрон ядро дастури бўйича Венадаги музокаралар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“15 июлда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. У Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилиниб, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказади. ТИВ раҳбарлари ташқисиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги россия-ўзбекистон ҳамкорлигига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладидар”, – деб таъкидланади Россия ТИВ хабарида.

Шунингдек, Лавров ва Камилов минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар. МДҲ, ШҲТ ва БМТ доирасидаги ўзаро алоқалар, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, терроризм ва экстремизмнинг тарқалиши каби масалаларга алоҳида эътибор берилади.

Россия ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, Сергей Лавровнинг бўлажак ташрифи Марказий Осиёда тинчликни сақлашнинг муҳим омили бўлган россия-ўзбекистон мулоқотининг чуқурлашувига хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: