Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Дата: 11:33, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Душанба, 23-май куни Россия Федерациясининг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташриф давомида Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашади ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: