Россия ТИВ Сергей Лавров Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Дата: 10:02, 14-07-2015.
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистонга Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан келмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Доимий ўзбек-россия мулоқотлари доирасида Тошкентда қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Улардан иккитомонланма кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда” – деб таъкидланади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.


