Россия ТИВ “Толибон” ҳаракатининг Тошкентдаги Афғонистон бўйича конференцияда иштироки ҳақида маълумотга эга эмас

Дата: 15:27, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон” ҳаракатининг Тошкентдаги Афғонистон бўйича конференцияда иштироки ҳақида маълумотга эга эмас, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ТИВ Ахборот ва матбуот бўлими директори ўринбосари Артём Кожинга таянган ҳолда.

“Менда бундай маълумотлар йўқ. Буни аниқлаб, сизга жавоб қайтараман”, - деб иқтибос келтиради Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Кожиннинг 23 март кунги брифингдаги сўзларидан.

Эслатиб ўтамизки, 26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис “Толибон” Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирганини маълум қилган эди. Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон” радикал гуруҳи тадбирда қатнашиш учун мурожаат қилмаганини маълум қилди, шу билан бирга, тадбирга 2013дан бери унинг ваколатхонаси ишлаб турган Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари таклиф этилганини очиқлади.

Шу билан бирга, ўзбек ТИВ Қатар “Толибон” билан музокараларда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Сурат манбаи: http://ru.1in.am/1188221.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: