Россия ТИВ Ўзбекистонда Россия фуқаросининг хибсга олинишига изоҳ берди

Дата: 22:58, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россия ТИВнинг Ўзбекистонда ушбу мамлакат фуқаросининг хибсга олиниши бўйича баёнотини тарқатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Россия ТИВ воқеалар ривожини 13 майдан бошлаб, ишбилармон Александр Поздеевнинг Тошкентда ҳибс олинганидан бери диққат билан кузатиб бормоқда. Юз берган ҳодиса Россия бизнес-ҳамжамияти эътиборидан ҳам четда қолмаган бўлиб, уларнинг фикрича бу каби ҳодисалар Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигига жиддий зарар етказади, Ўзбекистондаги инвестицион муҳитга ўта салбий таъсир қилади. Тошкентдаги Россия элчихонаси ўзбек томонига Позддеевни кўришга консулликка тезда рухсат бериш ҳақида мурожаат қилди, аммо айни пайтда ариза эътиборсиз қолдирилди”, – дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Бундан ташқари, олинаётган маълумотларга кўра, 19 май куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар суди мажлисида Поздеевнинг адвокатлари томонидан ҳибсда сақлаш чорасини шаҳарни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан алмаштириш ҳақидаги аппеляцион шикояти ҳам кўриб чиқилмаган. Ушбу шикоят Россия элчихонасининг Ўзбекистон Республикасининг ТИВга тегишли мурожаати билан қўлланган эди.
Шу билан боғлиқ ҳолда Россия ТИВ “Поздеев иши атрофида юзага келган ҳолат юзасидан хавотирларини билдиради”. “Адлия органларининг конструктив муносабатларга тайёргарлиги йўқлиги натижасида турли миш-мишлар ва фаразлар келиб чиқсоқда, бу эса Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юқори даражада бўлган стратегик шерикчилик ва иттифоқчилик муносабатларига соя солмоқда”, – дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли баёнотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: