Россия, Туркия ва Хитой Ўзбекистонда ташкил этилган хорижий корхоналар бўйича етакчи учлика кирди

Дата: 16:33, 16-01-2019.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 2018 йил якунлари бўйича Россия, Туркия ва Хитой Ўзбекистонда ташкил этилган хорижий корхоналар бўйича етакчи учлика кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда россия бизнеси Ўзбекистон ҳудудида 428 корхона, Туркия – 364 корхона, Хитой – 351 корхона очди. Шунингдек, рўйхатга Қозоғистон (246) ва Корея (161) ҳам кирди.

Қайд этилишича, 1 январ ҳолатига фаолият юритаётган хорижий капиталли корхоналар сони 7560 ташкил этди, бу эса 2017 йилдагидан 37% кўпдир. Булардан 4006 таси қўшма корхона, 3554 таси хорижий корхоналардир.

“Агар янгидан ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўриб чиқсак, уларнинг асосий қисми – 728 таси саноатга, 654 таси савдога, 229 таси қурилишга, 190 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига тўғри келади. Яна 297 корхона бошқа фаолият турлари билан шуғулланади”, - дейилади қўмита хабарида.

2018 йил январидан декабригача республикада 55 минг корхона очилди. Уларнинг энг кўпи Тошкентда, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ташкил этилди.

Сурат манбаи: http://asr.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: