Россия ҳудуди орқали товарлар транзитини таъқиқлаш Ўзбекистонга зарар келтириши мумкин

Дата: 16:02, 04-12-2014.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Россия ҳудуди орқали товарлар транзитини таъқиқлаш Ўзбекистонга зарар келтириши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТАСС Ахборот агентлигининг хабар беришича, Беларусия президенти Александр Лукашенко белорус маҳсулотларини Россияга олиб кириш ва санкция рўйхатидаги товарлар транзитига таъқиқларни олиб ташлаш учун кўрилган чораларга бағишланган йиғилишда яқинда Россия раҳбарияти томонидан қабул қилинган чекловчи чораларни танқид қилди.

“Агар Россия қайсидир товарлар унинг ҳудуди орқали Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия, Туркияга транзит қилинишини истамас экан, ушбу транзитни таъқиқлаш билан шуғуллансин”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Беларусия транзит республикасидир ва бундан пул олади.

“Биз беларус ҳудуди орқали бошқа мамлакатларга товарлар транзитини таъқиқлай олмаймиз. Бу халқаро ҳуқуқнинг барча меъёрларини бузиш демакдир”, - деб таъкидлади белорус президенти.

“Россия Беларусияни транзит давлати сифатида ёпишни истаган бўлиб чиқаяпти. Биз буни қила олмаймиз”, - деб қайд этди Лукашенко.

Эслатиб ўтамизки, Россельхознадзор 30 ноябрдан бошлаб Беларусиядан Россияга маҳсулотлар транзитини Россия ўтиш пунктларида текширувдан ўтказишсиз амалга оширишни таъқиқлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: