Россия ва МДҲ мамлакатлари сайёҳлари учун Ўзбекистон бўйлаб ноёб туристик китобча чоп этилди

Дата: 15:48, 28-04-2016.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Marakanda Expedition компанияси “Ўзбектуризм” МК кўмагида Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси билан биргаликда Россия ва МДҲ мамлакатлари сайёҳлари учун Ўзбекистон бўйлаб ноёб туристлар китобчасини чоп этди. Бу ҳақида “Ўзбектуризм” матбуот хизмати хабар қилди.

“140 саҳифада Ўзбекистон бўйлаб саёҳатни режалаштириш, мамлакат ва инсонлар тўғрисида маълумотлар алоҳида бўлимларда берилган. Бу ерда жами 38 маршрут ва Ўзбекистон шаҳарларининг 17 хариталарини топиш мумкин”, - дейилади компания ҳабарида.

Таъкидланишича, махсус “Академик маршрутлар” бўлими Искандар Зулқайнар йўллари бўйлаб саёҳат, қадим Хоразмга ташриф буюриш, Марказий Осиёнинг буддавийлик меъроси, меъморчилиги билан танишиш, шунингдек, бадиий текстиль маҳсулотлари ва кулолчиликка доир маълумотларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, “Мамлакатлар ва кишилар” бўлими туристларни қадимий тарих, анъана ва урф-одатлар, дин, байрам ва фестиваллар билан таништиради. Китобчада кичик сўзлашиш луғати ҳам мавжуд.

Шунингдек, йўл китобчасида иқлим, молиявий масалалар, шопинг ва бозорларга доир амалий маслаҳатлар бор. Қўшимча тарзда китобчага Ўзбекистон ва Тошкент харитаси илова қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: