Россия ва Ўзбекистан авиаташувларни либераллаштириш бўйича бир фикрга кела олишмади

Дата: 09:34, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ - Россия ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги авиаташувларни ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттирадилар. Бу ҳақидаги келишувга икки мамлакат авиаҳокимиятлари орасида 18 март куни бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар доирасида келинди. Мажлис протоколи Росавиация сайтида эълон қилинган дея хабар берадиATO.ru портали.
Айни пайтда россия авиакомпаниялари Ўзбекистондага ҳафтасига 11 қўниш пунктига 86 рейс бажармоқда. Ўзбек авиаташувчилари эса Россиядаги 16 қўниш пунктларига ҳафтасига 72 рейс бажармоқда. Ўзбек томони мажлис давомида мамлакат ўртасида частоталар борасида паритет бўлиши лозимлигига таъкидлаган. Россия томонининг фикрига кўра, авиаташувлар соҳасида ўзаро паритетга ҳозир ҳам амал қилинмоқда. Россия томонининг таъкидлашича, айни пайтда амалда бўлган Ҳаво алоқалари ҳақидаги келишув икки мамлакат ҳудудлари бўйича шартнома линияларини эксплуатация қилишда адолатли ва тенг шартларни кўзда тутади.
Томонлар бошқа масала юзасидан келишувга келганлар. Унга кўра, авиаташувчиларнинг ихтиёрига кўра аэропортларда қўшимча хизматлар танлаш ҳуқуқини беришга қарор қилинди. Бу, авиакомпанияларнинг ноавиацион даромадларини ривожлантиришга имкон беради, шунингдек, пассажирлар учун янада қулай имкониятлар яратишга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: