Россия ва Ўзбекистон аксилтеррористик коалицияни ташкил қилиш зарурлигини таъкидладилар

Дата: 12:47, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ– Россия ва Ўзбекистон аксилтеррористик коалицияни ташкил қилиш зарурлигини таъкидладилар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) РФ раҳбари Владимир Путинга асослагнган ҳолда.

“Биз президент билан (Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан – ЎзТАГ) асосий халқаро ва минтақавий масалалар бўйича бафуржа суҳбатлашдик. Халқаро ҳуқуқ ва БМТ шафелиги остида амал қилувчи кенг аксилтеррористик коалицияни шакллаштириш зарурлигидан аминмиз, айниқса, Афғонистонга нисбатан”, - деб иқтибос келтиради В.Путиннинг девони kremlin.ru сайтида.

У Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтказиладиган июн саммитида наркомафия, экстремизм, шунингдек, трансчегаравий уюшган жиноятчилик билан кураш масалалари муҳокама қилинишини айтиб ўтди.

Хабар қилингани каби, И.Каримов Россияда В.Путиннинг таклифига кўра расмий ташриф билан меҳмон бўлиб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: