Россия ва Ўзбекистон иккитомонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича тўрт хужжатни имзоладилар

Дата: 22:56, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари икктомонлама муносабатлар ва савдо-иқтисодий ҳамкориликни ривожлантиришга қаратилган қатор хужжатларни имзоладилар. Хужжатлар Россия ва Ўзбекистонпрезидентлари Владимир Путин ва Ислом Каримов ҳузурида имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).

Хусусан, икки мамлакат ҳукуматлари қиймати $865 млнлик ўзаро молия талаблари ва мажбуриятларини ҳал қилишга доир, 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкрликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига доир келишувларни имзоладилар. Томонлар ТИВлари 2015 йилги ҳамкорлик дастури режасини келишиб олдилар.

РФнинг Наркотиклар айланмаси устидан назорат бўйича федерал хизмати ва Ўзбекистон ИИВ ноқонуний айланишдан олиб қўйилган наркотик моддалар ва психотроп моддаларни тадқиқ қилиш натижалари билан алмашишга доир келишувни имзоладилар.

В.Путин Ўзбекистон президенти И.Каримов билан тор таркибдаги музокаралар якунлари ҳақида гапирар экан, кўплаб масалалар муҳокама қилинганлигини маълум қилди. Россия президенти Москва Ўзбекистон билан ишончли алоқаларни жуда қадрлашини ҳам таъкидлади. Ўз навбатида, И.Каримов, иккитомонлама кун тартибидаги кўпчилик масалалар бўйича икки президентларнинг баҳолари “яқин ва бир-бирига мос”лигини айтиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: